Ўзбекистон терма жамоаси Hearthstone, League of Legends, Pro Evolution Soccer ва Clash Royale ўйинларининг саралашларида иштирок этишди. Аммо, фақатгина киберспортчимиз Санжар Усмоновгина Clash Royale ўйини бўйича мусобақанинг финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олди. Ҳамюртимиз саралашда қирғизистонлик кибератлетчини енгди ва ўзбекистонлик киберспортчилар орасида илк бор Осиё ўйинларида иштирок этувчи эСпортчига айланди.

Санжар Усмонов ўз иштирокини чорак финал босқичидан бошлайди, унга бу босқичда вьетнамлик киберспортчи рақиблик қилади.

Published
Views 296

Comments

No Comments

Leave a Reply